ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бишкекда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сотган полиция майори қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Ҳибсга олиш Ички тергов хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган.
Қирғизистонда тўппонча сотаётган милиция майори қўлга олинди
© FOTO пресс-служба ГКНБ КР
Давлат хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, майор Ички ишлар вазирлигида хизмат қилган йилларида қўлга киритган тўппонча, милтиқ ва ўқ-дориларни сотиш билан шуғуллангани маълум бўлди.
Тинтув чоғида ундан турли калибрли тўртта милтиқ, тўққизта граната ва бир неча турдаги қуроллар учун 500 дан ортиқ патрон топилган.
Қўмита қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний савдосига бошқа милиция ходимлари ҳам алоқадор деб гумон қилмоқда.