Қирғизистонда қурол сотаётган милиция майори қўлга олинди — видео

© Foto : пресс-служба ГКНБ КРҚирғизистонда тўппонча сотаётган милиция майори қўлга олинди
Қирғизистонда тўппонча сотаётган милиция майори қўлга олинди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
Республика Давлат хавфсизлик қўмитаси қурол-яроғнинг ноқонуний савдосига бошқа милиция ходимлари ҳам алоқадор деб гумон қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Бишкекда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сотган полиция майори қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Ҳибсга олиш Ички тергов хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган.
© FOTO пресс-служба ГКНБ КРҚирғизистонда тўппонча сотаётган милиция майори қўлга олинди
Задержание майора милиции с арсеналом оружия в Бишкеке  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Қирғизистонда тўппонча сотаётган милиция майори қўлга олинди
Давлат хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, майор Ички ишлар вазирлигида хизмат қилган йилларида қўлга киритган тўппонча, милтиқ ва ўқ-дориларни сотиш билан шуғуллангани маълум бўлди.
Тинтув чоғида ундан турли калибрли тўртта милтиқ, тўққизта граната ва бир неча турдаги қуроллар учун 500 дан ортиқ патрон топилган.
Қўмита қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний савдосига бошқа милиция ходимлари ҳам алоқадор деб гумон қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0