Лукашенко: Россия - сайёра келажаги

Беларусь раҳбари Россия “ўзини янада фаолроқ кўрсатиши керак” деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни сайёра келажаги деб атади.

“Россия — сайёра келажаги. Барча ресурслар шу ерда”, - деди Лукашенко. Унинг сўзларидан Sputnik Беларусь иқтибос келтирган.

Беларусь раҳбарининг сўзларига қараганда, Россияда қатор соҳаларда илғор технологиялар мавжуд.
Шунингдек, Лукашенко Россия “ўзини янада фаолроқ кўрсатиши керак”лигини таъкидлади.
“Москва постсовет ҳудудида бирлаштирувчи куч бўлиши керак”, - деди Беларусь етакчиси.