ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Кеча, 5 июль куни, Бокуда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қабул қилди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов Tелеграм каналида хабар берди.
“Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун катта шарафдир. Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби олийларининг Озарбайжон етакчисига самимий саломларини етказдик”, - деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
Таъкидланишича, учрашув давомида Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларидаги бугунги ижобий ўсувчанлик юқори баҳоланди.