Бахтиёр Саидов Озарбайжон президенти билан учрашди

© Бахтиёр СаидовБахтиёр Саидов Озарбайжон президенти билан учрашди
Бахтиёр Саидов Озарбайжон президенти билан учрашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Кеча, 5 июль куни, Бокуда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қабул қилди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов Tелеграм каналида хабар берди.

“Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Жаноби олийлари томонидан қабул қилинганимиз биз учун катта шарафдир. Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби олийларининг Озарбайжон етакчисига самимий саломларини етказдик”, - деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Таъкидланишича, учрашув давомида Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларидаги бугунги ижобий ўсувчанлик юқори баҳоланди.
Янгиликлар лентаси
0