Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинанинг Макеевкани ўққа тутиши оқибатида жабрланганлар сони 36 кишига етди - видео

Украина ҳарбийлари Макеевкадаги турар-жойлар ва касалхона мажмуасига зарба берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Украина қўшинлари томонидан ДХРдаги Макеевка ўққа тутилиши оқибатида яраланганлар сони 36 нафарга етди. Бу ҳақда Украина ҳарбий жиноятлари билан боғлиқ масалаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бирлашган марказидаги ДХР ваколатхонаси хабар берди.
“36 нафар тинч аҳоли турли оғирликдаги жароҳат олган, улар орасида болалар ҳам бор: 2021 йилда туғилган қиз бола ва 2016 йилда туғилган ўғил бола”, — дейилади хабарда.
Кеча кечқурун ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин УҚК Макеевканинг Червоногвардейский туманидаги турар-жойлар ва касалхона мажмуасига зарба берганини маълум қилди. Турар-жой мажмуалари, шифохона, мактаб ва болалар боғчаси бинолари зарар кўрган.
Шаҳар мэри Владислав Ключаровнинг РИА Новостига маълум қилишича, УҚКнинг ўққа тутиши оқибатида 62 ёшли эркак ҳалок бўлган.
Макеевка — Донецкнинг йўлдош шаҳари.