“Улар орасида Алишер Навоий, Бобур, Фузулий, Сўфи Оллоёр, Машраб каби биз билган машҳур шоирлардан ташқари ҳали халқимизга номаълум бўлган шоирлар, таржимонларнинг ҳам қўлёзмалари мавжуд. Биргина Алишер Навоий қўлёзмаларининг ўзи 25 тани ташкил этади”, - деди Гулноза Халлиева.
“Мен кўраётан туркий қўлёзмалар, уйғур қўлёзмалари деб аталган. Аслида улар орасида нафақат уйғур, балки қозоқ, турк, ўзбек ва бошқа тиллардаги манбалар ҳам бор. Қўлёзмалар яхши, қониқарли, ёмон ва қўлланишга яроқсиз каби тўрт тоифага ажратилган. Ёмон ва қўлланишга яроқсиз белгиси остидаги қўлёзмалар фойдаланишга берилмайди, уларни фақат пул тўлаб, рақамли вариантига буюртма бериш мумкин холос. Мен кўрган яхши ва қониқарли белгили қўлёзмалардан баъзилари ҳам таъмирталаб аҳволда. Албатта, уларни кўриб жуда ачиндим, авайлаб варақладим”, - деди у.