ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Қашқадарё вилояти Косон туманида қурилиш фирмаси 15 та кам таъминланган оилага уй совға қилди, дея хабар бермоқда “Почтачи” телеграм канали.
Косон тумани "Янги Ўзбекистон" массивлари
© Косон тумани ҳокимлиги
Туманнинг Дўстлик маҳалласида “Янги Ўзбекистон” массивлари яратилмоқда. Мазкур ҳудудда 7 та 5 қаватдан иборат уй-жой қурган “Косон Саноат Монтаж” МЧЖ жами 140 та хонадоннинг 15 тасини кам таъминланган оилаларга совға қилди.
Қашқадарёда қурилиш фирмаси 15 та муҳтож оилага уй совға қилди
© Косон тумани ҳокимлиги
Айтилишича, тадбиркор келажакда яна шундай саховат тадбирларини ташкил этишдан тўхтамаслигини билдирган.
Аввалроқ, худди шу тумандан бошқа бир номаълум тадбиркор Юқори оброн маҳалласида эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга 14 та бепул уйлар қуриб берган эди. Уйларнинг ҳар бирининг қиймати 1 млрд сўмдан ошиши маълум қилинган. Уйларнинг барчаси жиҳозлар билан таъминлангани айтилади.