https://sputniknews.uz/20230705/qashqadaryoda-qurilish-firmasi-15-ta-muhtoj-oilaga-uy-sovga-qildi-36563183.html
Қашқадарёда қурилиш фирмаси 15 та муҳтож оилага уй совға қилди
Қашқадарёда қурилиш фирмаси 15 та муҳтож оилага уй совға қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда қурилиш фирмаси 15 та муҳтож оилага уй совға қилди
2023-07-05T12:30+0500
2023-07-05T12:30+0500
2023-07-05T12:40+0500
жамият
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
уй
тадбиркор
оила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/05/36563552_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_110ca9ef40d319cc630be44908e1d610.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Қашқадарё вилояти Косон туманида қурилиш фирмаси 15 та кам таъминланган оилага уй совға қилди, дея хабар бермоқда “Почтачи” телеграм канали.Туманнинг Дўстлик маҳалласида “Янги Ўзбекистон” массивлари яратилмоқда. Мазкур ҳудудда 7 та 5 қаватдан иборат уй-жой қурган “Косон Саноат Монтаж” МЧЖ жами 140 та хонадоннинг 15 тасини кам таъминланган оилаларга совға қилди.Айтилишича, тадбиркор келажакда яна шундай саховат тадбирларини ташкил этишдан тўхтамаслигини билдирган.Аввалроқ, худди шу тумандан бошқа бир номаълум тадбиркор Юқори оброн маҳалласида эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга 14 та бепул уйлар қуриб берган эди. Уйларнинг ҳар бирининг қиймати 1 млрд сўмдан ошиши маълум қилинган. Уйларнинг барчаси жиҳозлар билан таъминлангани айтилади.
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/05/36563552_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_f60b7500b3e6d58c8d0ef87a21e31152.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарёда қурилиш фирмаси 15 та муҳтож оилага уй совға қилди
қашқадарёда қурилиш фирмаси 15 та муҳтож оилага уй совға қилди
Қашқадарёда қурилиш фирмаси 15 та муҳтож оилага уй совға қилди
12:30 05.07.2023 (янгиланди: 12:40 05.07.2023) Маълум бўлишича, Косон туманида қурилиш фирмаси муҳтож оилаларга уй совға қилган.
ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Қашқадарё вилояти Косон туманида қурилиш фирмаси 15 та кам таъминланган оилага уй совға қилди, дея хабар бермоқда
“Почтачи” телеграм канали.
Туманнинг Дўстлик маҳалласида “Янги Ўзбекистон” массивлари яратилмоқда. Мазкур ҳудудда 7 та 5 қаватдан иборат уй-жой қурган “Косон Саноат Монтаж” МЧЖ жами 140 та хонадоннинг 15 тасини кам таъминланган оилаларга совға қилди.
Айтилишича, тадбиркор келажакда яна шундай саховат тадбирларини ташкил этишдан тўхтамаслигини билдирган.
Аввалроқ, худди шу тумандан бошқа бир номаълум тадбиркор Юқори оброн маҳалласида эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва кам таъминланган оилаларга 14 та бепул уйлар қуриб берган эди. Уйларнинг ҳар бирининг қиймати 1 млрд сўмдан ошиши маълум қилинган. Уйларнинг барчаси жиҳозлар билан таъминлангани айтилади.