Бу қизиқ

Зуҳра буви 84 ёшида қандай қилиб машҳур блогерга айланди — видео

Блогерлик Зуҳра бувида янги иштиёқ уйғотди. Ҳозир у кишининг ғайрати жўшган ва ўз билимларини обуначилари билан бўлишишни истайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкентлик Зуҳра Отабекова — фуд-блогер, ҳозир у 84 ёшда.
Ҳаммаси айрон тайёрлаш рецепти видеосидан бошланган эди. Дастлаб ўз оиласи ва яқинлари учун ёзиб олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, Зуҳра бувини бувини машҳур қилиб юборди.
Аслида у киши бу ҳақида орзу қилмаган эди. "Болаларимга эсдалик бўлсин дегандим", - дейди Зуҳра буви.
Ҳозир бувининг ғайрати жўшган ва ўз билимларини обуначилари билан ҳар куни бўлишиш иштиёқида.