Тошкентда темурийлар даврига оид ноёб топилмалар намойиш этилмоқда

Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги бошланди. Унда Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятларидаги музейларда сақланаётган темурийларга оид ноёб топилмалар тақдим этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Айни кунларда Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги ўтказилмоқда, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.
Ҳафталик доирасида Темурийлар тарихи давлат музейида “Темурийлар даври дурдоналари” номли кўргазма ташкил этилди.
“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги
Унда музей фондидаги нодир ашёлар қатори Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро давлат музей-қўриқхоналари, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг фондидаги темурийларга оид ноёб топилмалар намойиш этилмоқда.
“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” номли кўргазма очилди. Унда ҳам И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейи фондидаги нодир асарлар жамланмаси билан танишиш мумкин.
Ҳафталик 7 июлга қадар давом этади.