https://sputniknews.uz/20230704/toshkent-temuriylar-noyob-topilmalar-36512908.html
Тошкентда темурийлар даврига оид ноёб топилмалар намойиш этилмоқда
Тошкентда темурийлар даврига оид ноёб топилмалар намойиш этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги бошланди. Унда Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро ҳамда Фарғона... 04.07.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-07-04T09:42+0500
2023-07-04T09:42+0500
2023-07-04T11:32+0500
маданият
ўзбекистон
тошкент
маданий бойликлар
музей
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/428/00/4280018_0:227:2833:1821_1920x0_80_0_0_aa0e3033cbf5cab2df9676a24ff77140.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Айни кунларда Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги ўтказилмоқда, дея хабар берди пойтахт ҳокимлиги.Ҳафталик доирасида Темурийлар тарихи давлат музейида “Темурийлар даври дурдоналари” номли кўргазма ташкил этилди. Унда музей фондидаги нодир ашёлар қатори Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро давлат музей-қўриқхоналари, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг фондидаги темурийларга оид ноёб топилмалар намойиш этилмоқда.Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” номли кўргазма очилди. Унда ҳам И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейи фондидаги нодир асарлар жамланмаси билан танишиш мумкин.Ҳафталик 7 июлга қадар давом этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/428/00/4280018_51:0:2782:2048_1920x0_80_0_0_d61040ae45ef627ba11470f9d39ec6ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, тошкент, маданий бойликлар, музей, кўргазма
маданият, ўзбекистон, тошкент, маданий бойликлар, музей, кўргазма
Тошкентда темурийлар даврига оид ноёб топилмалар намойиш этилмоқда
09:42 04.07.2023 (янгиланди: 11:32 04.07.2023) Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги бошланди. Унда Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятларидаги музейларда сақланаётган темурийларга оид ноёб топилмалар тақдим этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Айни кунларда Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” маданий тадбирлар ҳафталиги ўтказилмоқда, дея хабар берди
пойтахт ҳокимлиги. Ҳафталик доирасида Темурийлар тарихи давлат музейида “Темурийлар даври дурдоналари” номли кўргазма ташкил этилди.
Унда музей фондидаги нодир ашёлар қатори Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро давлат музей-қўриқхоналари, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳамда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг фондидаги темурийларга оид ноёб топилмалар намойиш этилмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Туркистон авангарди: макон ва вақт оралиғида” номли кўргазма очилди. Унда ҳам И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи ҳамда Ўзбекистон давлат санъат музейи фондидаги нодир асарлар жамланмаси билан танишиш мумкин.
Ҳафталик 7 июлга қадар давом этади.