ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik.“Ҳаж – 2023” мавсумини якунлаган зиёратчилар 4-22 июль кунлари Ўзбекистонга қайтиб келишади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.
Қайд этилишича, Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч ва Нукус сари парвоз қилиб, қайтиб келишади.
“Ҳаж – 2023” тадбирининг узлуксиз ва тартибли ўтказилишида “Uzbekistan Airways”дан малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 4 июндан бошланган. Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга борди — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади.
Ҳаж-2023 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланган. 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди. Бу йилги ҳаж мавсуми учун квота 12 мингдан 15 минг нафарга оширилган.