Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

УҚК техникасининг тез ва ёппасига йўқ қилиниши Ғарб “ақлини киритди”

Қарши ҳужум чоғида “Leopard-2” танкларининг тез ва оммавий яксон қилиниши Ғарб учун “навбатдаги ҳушини жойига келтирувчи лаҳза” бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия Қуролли кучларининг Украинага етказиб берилган техникаларни йўқ қилиши Ғарб мамлакатларига “ҳушини жойига келтирувчи самара” сифатида таъсир кўрсатди. Бу фикрни “Berliner Zeitung” газетаси шаҳрловчиси билдирди.
Нашрнинг ёзишича, Киевга юборилаётган ҳарбий техникалардан Ғарб етакчиларининг “умидлари катта” бўлган. Техникалар Украинага “муҳим ҳудудий эгаллашларга эришишига” имкон бериши назарда тутилганди.
Аммо Украина Қуролли кучлари (УҚК) бошлаган қарши ҳужумдан 3 ҳафта ўтиб Россия қўшинлари қатор “Leopard-2” танкларини яксон қилишгани маълум бўлди. Бу Ғарб учун “навбатдаги ҳушини жойига келтирувчи лаҳза” бўлган.
Газетанинг ёзишича, УҚКнинг Ғарб ҳарбий техникаларини тез ва ёппасига йўқотиши “инсонлар ҳаёти ва пулга” тушган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.
22 июнь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина катта йўқотишларга учраб, фаолликни сусайтирганини маълум қилди.