Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлади — видео

Тошкент вақти билан 2 июль куни тонгги соат 04:00 да ўзбекистонлик жангчи Бразилия вакили Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўрта вазн тоифасида UFC жангчисига айланган Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлади.
Тошкент вақти билан 2 июль куни тонгги соат 04:00 да ўзбекистонлик жангчи Бразилия вакили Бруно Феррейрага қарши октагонга кўтарилди. Жанг АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “UFC Apex” аренада “UFC Fight Night” турнири доирасида бўлиб ўтди.
1 дақиқа-ю 20 сонияда ўзбекистонлик жангчи енгилмас рақибини тўғридан контр-панч билан йиқитди, сўнгра юқоридан зарбалар ёғдирди.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Нурсултон Рўзибоев UFC билан шартнома имзолаганди.