ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Титаникнинг уругвайлик йўловчиси ёзган сўнгги мактуб Монтевидеодаги ким ошди савдосида 12 минг долларга сотилди. Бу ҳақда РИА Новости Zorrilla аукцион уйи вакилига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 1912 йилда сўнгги мактуб Титаникнинг уругвайлик йўловчиси Рамон Артагавейтия Гомес томонидан лайнер чўкиб кетишидан бир неча кун олдин оиласига юборган.
“(Мактуб) ауционда 12 минг долларга сотилди”, — деди аукцион уйи вакили.
Уч варақдан иборат қўлда ёзилган мактуб уругвайликнинг 1909 йилда олинган фотосурати билан бирга кимошди савдосига қўйилган.
Мактуб 12 апрель куни лайнернинг Атлантика океани сувларига киришидан олдинги охирги бекати Ирландиядан юборилган.
Дунёдаги энг катта йўловчи кемаси ҳисобланган Британиянинг “Титаник” кемаси 1912 йил 14 апрелда Саутгемптондан Нью-Йорк илк сафари чоғида айсберг билан тўқнашиб кетган ва орадан 2 соат 40 дақиқа ўтиб чўкиб кетган. Натижада 1,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Титаникнинг қолдиқлари 1985 йил сентябрь ойида Канаданинг Нюфаундленд ороли қирғоқларидан 350 денгиз милясида тахминан тўрт километр чуқурликда топилган.