https://sputniknews.uz/20230701/titanik-yolovchi-maktub-12-ming-dollar-sotildi-36458436.html
Титаник кемасида ёзилган сўнгги мактуб 12 минг долларга сотилди
Титаник кемасида ёзилган сўнгги мактуб 12 минг долларга сотилди
Sputnik Ўзбекистон
Титаникдаги уругвайлик йўловчининг бир аср олдин ёзган мактуби 12 минг долларга сотилди.
2023-07-01T14:00+0500
2023-07-01T14:00+0500
2023-07-01T14:00+0500
дунёда
кема
мактуб
аукцион
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668284_0:166:2500:1572_1920x0_80_0_0_fce28153c7ef88a72c8180e7dbe6a490.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Титаникнинг уругвайлик йўловчиси ёзган сўнгги мактуб Монтевидеодаги ким ошди савдосида 12 минг долларга сотилди. Бу ҳақда РИА Новости Zorrilla аукцион уйи вакилига таяниб хабар берди.Қайд этилишича, 1912 йилда сўнгги мактуб Титаникнинг уругвайлик йўловчиси Рамон Артагавейтия Гомес томонидан лайнер чўкиб кетишидан бир неча кун олдин оиласига юборган.Уч варақдан иборат қўлда ёзилган мактуб уругвайликнинг 1909 йилда олинган фотосурати билан бирга кимошди савдосига қўйилган.Мактуб 12 апрель куни лайнернинг Атлантика океани сувларига киришидан олдинги охирги бекати Ирландиядан юборилган.Дунёдаги энг катта йўловчи кемаси ҳисобланган Британиянинг “Титаник” кемаси 1912 йил 14 апрелда Саутгемптондан Нью-Йорк илк сафари чоғида айсберг билан тўқнашиб кетган ва орадан 2 соат 40 дақиқа ўтиб чўкиб кетган. Натижада 1,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Титаникнинг қолдиқлари 1985 йил сентябрь ойида Канаданинг Нюфаундленд ороли қирғоқларидан 350 денгиз милясида тахминан тўрт километр чуқурликда топилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18668284_92:0:2408:1737_1920x0_80_0_0_1a03592b0b0f78ffb051d8fcab0dc2d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
титаник мактуб кема йўлвчи аукцион сотув
титаник мактуб кема йўлвчи аукцион сотув
Титаник кемасида ёзилган сўнгги мактуб 12 минг долларга сотилди
Титаникдаги уругвайлик йўловчининг бир аср олдин ёзган мактуби 12 минг долларга сотилди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Титаникнинг уругвайлик йўловчиси ёзган сўнгги мактуб Монтевидеодаги ким ошди савдосида 12 минг долларга сотилди. Бу ҳақда
РИА Новости Zorrilla аукцион уйи вакилига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 1912 йилда сўнгги мактуб Титаникнинг уругвайлик йўловчиси Рамон Артагавейтия Гомес томонидан лайнер чўкиб кетишидан бир неча кун олдин оиласига юборган.
“(Мактуб) ауционда 12 минг долларга сотилди”, — деди аукцион уйи вакили.
Уч варақдан иборат қўлда ёзилган мактуб уругвайликнинг 1909 йилда олинган фотосурати билан бирга кимошди савдосига қўйилган.
Мактуб 12 апрель куни лайнернинг Атлантика океани сувларига киришидан олдинги охирги бекати Ирландиядан юборилган.
Дунёдаги энг катта йўловчи кемаси ҳисобланган Британиянинг “Титаник” кемаси 1912 йил 14 апрелда Саутгемптондан Нью-Йорк илк сафари чоғида айсберг билан тўқнашиб кетган ва орадан 2 соат 40 дақиқа ўтиб чўкиб кетган. Натижада 1,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Титаникнинг қолдиқлари 1985 йил сентябрь ойида Канаданинг Нюфаундленд ороли қирғоқларидан 350 денгиз милясида тахминан тўрт километр чуқурликда топилган.