Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Муҳаммад Жаҳонгир Алам 2020 йил октябрь ойидан Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда, дея хабар берди “Дунё” АА.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан Бангладеш элчиси Жаҳонгир Аламни қабул қилди.

“Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини уч йил бошқарган элчи Жаҳонгир Алам билан учрашганимиздан хурсандмиз. Биз жаноб элчига дипломатик фаолияти давомида Ўзбекистон–Бангладеш алоқаларини бойитишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирамиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз”, деб ёзади вазир ўзининг Telegram-каналида.

Маълумот учун, Муҳаммад Жаҳонгир Алам 2020 йил октябрь ойидан Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган ва 2021 йил 23 апрелда Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини тақдим этган эди.
Жорий йил июнь ойида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Илмий кенгашининг йиғилишида элчига иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломи топширилди.
Муҳаммад Жаҳонгир Алам бунга қадар 7 йил Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Масуд Маннаннинг ўрнида фаолият бошлаган эди.