https://sputniknews.uz/20230701/jahongir-alam-bangladesh-elchi-ozbekiston-missiya-yakun-36461214.html
Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Муҳаммад Жаҳонгир Алам 2020 йил октябрь ойидан Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган.
2023-07-01T11:17+0500
2023-07-01T11:17+0500
2023-07-01T11:17+0500
сиёсат
ўзбекистон
бангладеш
ўзбекистон тив
бахтиёр саидов
элчи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/01/36460681_0:0:616:347_1920x0_80_0_0_52b9219e4577d56cb0c0b2c8ca572d93.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда, дея хабар берди “Дунё” АА.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан Бангладеш элчиси Жаҳонгир Аламни қабул қилди.Маълумот учун, Муҳаммад Жаҳонгир Алам 2020 йил октябрь ойидан Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган ва 2021 йил 23 апрелда Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини тақдим этган эди.Жорий йил июнь ойида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Илмий кенгашининг йиғилишида элчига иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломи топширилди.Муҳаммад Жаҳонгир Алам бунга қадар 7 йил Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Масуд Маннаннинг ўрнида фаолият бошлаган эди.
ўзбекистон
бангладеш
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/01/36460681_0:0:616:463_1920x0_80_0_0_0f5abadff715ab6287fa0e05fe439124.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон бангладеш тив муҳаммад жаҳонгир алам элчи миссия
ўзбекистон бангладеш тив муҳаммад жаҳонгир алам элчи миссия
Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Муҳаммад Жаҳонгир Алам 2020 йил октябрь ойидан Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бангладеш элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда, дея хабар берди
“Дунё” АА. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан Бангладеш элчиси Жаҳонгир Аламни қабул қилди.
“Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини уч йил бошқарган элчи Жаҳонгир Алам билан учрашганимиздан хурсандмиз. Биз жаноб элчига дипломатик фаолияти давомида Ўзбекистон–Бангладеш алоқаларини бойитишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирамиз ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз”, деб ёзади вазир ўзининг Telegram-каналида.
Маълумот учун, Муҳаммад Жаҳонгир Алам 2020 йил октябрь ойидан Бангладешнинг Тошкентдаги элчихонасини бошқарган ва 2021 йил 23 апрелда Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини тақдим этган эди.
Жорий йил июнь ойида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Илмий кенгашининг йиғилишида элчига иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломи топширилди.
Муҳаммад Жаҳонгир Алам бунга қадар 7 йил Бангладешнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Масуд Маннаннинг ўрнида фаолият бошлаган эди.