ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Номаълум шахс Кишинёв халқаро аэропортида отишма уюштирди. Бу ҳақда РИА Новости Молдова пойтахти полицияси маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Кишинёв аэропортида бир нечта ўқ узилди, хавфсизлик нуқтаи назаридан йўловчилар эвакуация қилинди”, - дейилган хабарда.
Республика ИИВнинг аниқлик киритишича, отишмани мамлакатга киритилмаган хорижлик уюштирган. Жиноятчи одамларни гаровга олгани айтилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, икки киши жабрланган.
Кишинёвда парвозлар вақтинча тўхтатилган.