Кишинёв аэропортида отишма рўй берди – видео

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСитуация в Кишиневе на фоне закрытия воздушного пространства
Ситуация в Кишиневе на фоне закрытия воздушного пространства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2023
Oбуна бўлиш
Отишмани Молдовага киритилмаган хорижлик уюштиргани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Номаълум шахс Кишинёв халқаро аэропортида отишма уюштирди. Бу ҳақда РИА Новости Молдова пойтахти полицияси маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Кишинёв аэропортида бир нечта ўқ узилди, хавфсизлик нуқтаи назаридан йўловчилар эвакуация қилинди”, - дейилган хабарда.

Республика ИИВнинг аниқлик киритишича, отишмани мамлакатга киритилмаган хорижлик уюштирган. Жиноятчи одамларни гаровга олгани айтилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, икки киши жабрланган.
Кишинёвда парвозлар вақтинча тўхтатилган.
Янгиликлар лентаси
0