ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 29 июнь ҳисоботи:
Кун давомида Украина қуролли кучлари Донецк, Красний Лиман ва Жанубий Донецк йўналишларида ҳужум амалиётларини давом эттирди.
Донецк йўналишида ЛХРнинг Белогоровка ва Донетск Халқ Республикасининг Тоненкое аҳоли пунктлари ҳудудларида "Жанубий" қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг малакали ва жасоратли ҳаракатлари билан душманнинг тўртта ҳужуми муваффақиятли қайтарилди. УҚК йўқотишлари 530 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ва яраланган, битта танк, иккита БМП, бешта транспорт воситаси, шунингдек, "Мста-Б" ва "Д-20" гаубицаларини ташкил қилди.
Шунингдек, ДХРнинг Вемка аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 54-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское, Кременная ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли Кучларининг 21, 42 ва 67 механизациялашган бригадалари бўлинмаларига зарба бериши натижасида 65 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, иккита "Д-30" гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
ЛХРнинг Кузмино аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.
Жанубий-Донецк йўналишида, Времевский бўртиғи ҳудудида, "Шарқ" кучлар гуруҳи ДХРнинг Старомаёрское посёлкаси ҳудудида Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари ҳужумни қайтарди.
Запороже йўналишида Россия қўшинлари Запороже вилояти, Луговское посёлкаси ҳудудида Украинанинг 106-ҳудудий мудофаа бригадаси ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойга зарба берди. Ушбу ҳудудда душман 135 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машинаси, тўртта транспорт воситаси, учта Д-20, "Мста-Б" ва Д-30 гаубицалари, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия қуроллари йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Цинковка ва Красное Первое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 25 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, учта автомашинаси, "Акация" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, Д-30 гаубицаси ва Град реактив тизими жанговар машинасини йўқ қилишди.
Херсон йўналишида зарбалар натижасида 40 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, олтита техника ва Мста-Б гаубицаси йўқ қилинди. Кизиомис посёлкаси ҳудудида 123-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 102 та туманда жойлашган 85 та артиллерия бўлинмалари позициялари, ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
ДХРдаги Вемка аҳоли пункти яқинида Украина Қуролли кучларининг 10-тоғли ҳужум бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Василцовка ва ДХРнинг Песчаное аҳоли пунктлари ҳудудларида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита АN/ТPQ-50 артиллерияга қарши радари станциялари йўқ қилинди.
Янгиланган маълумотларга кўра, 27 июнь куни ДХРнинг Краматорск шаҳрида Украина Қуролли Кучларининг 56-алоҳида мотоўқчиш бригадаси вақтинча жойлаштириладиган пунктга берилган аниқ зарба натижасида Украина қуролли кучларининг икки нафар генерали, 50 нафаргача офицерлари, шунингдек, 20 нафаргача хорижий ёлланма аскарлар ва ҳарбий маслаҳатчилар йўқ қилинган.
Ҳаво мудофаа тизимлари томонидан сўнгги сутка давомида иккита HIMARS ракета-ташувчисини, шунингдек, HARM радарга қарши ракетасини тутиб олди. Бундан ташқари, Харков вилоятининг Ивановка, ДХРнинг Володино, Евгеновка, ЛХРнинг Голиково ва Херсон вилоятининг Новая Збуревка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 11та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан Украина Қуролли кучлари жами йўқотишлари: 444 та самолёт, 240 та вертолёт, 4823 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета тизими, 10 402 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1133 та ёппасига ўт очиш реактив тизимлари жанговар техникаси, 5269 та дала артиллерия ва миномётлари ҳамда 11276 та махсус ҳарбий автомобиль.