ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© Sputnik
Тасвирлар Тошкентдаги Исломобод Жоме масжидида олинган.
© Sputnik
Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.
© Sputnik
Байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.
© Sputnik
Қурбон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этадилар. Қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудратли таниш-билишлар ҳам худди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шавқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.