https://sputniknews.uz/20230628/ozbekistonda-qurbon-hayiti-namozi-ado-qilindi-36369338.html
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози адо этилди — фото
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози адо этилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди.
2023-06-28T07:01+0500
2023-06-28T07:01+0500
2023-06-28T11:39+0500
ўзбекистон
қурбон байрам
қурбон ҳайити
жамият
мусулмонлар
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1c/36368382_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a4a2651a949825b29050697f47d38ff1.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Тасвирлар Тошкентдаги Исломобод Жоме масжидида олинган.Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.Байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.Қурбон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этадилар. Қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудратли таниш-билишлар ҳам худди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шавқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.Қурбонлик қандай амалга оширилади — энг муҳим саволларга жавобларМирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
https://sputniknews.uz/20230627/qoy-narxi-qancha-36362511.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1c/36368382_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ee36243dc2af95eb34ea3ca5d6568f43.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда қурбон ҳайити намози адо қилинди qurbon hayiti namozi
ўзбекистонда қурбон ҳайити намози адо қилинди qurbon hayiti namozi
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози адо этилди — фото
07:01 28.06.2023 (янгиланди: 11:39 28.06.2023) Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Эрта тонгдан Ўзбекистондаги жоме масжидларида Қурбон ҳайити намози адо этилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тасвирлар Тошкентдаги Исломобод Жоме масжидида олинган.
Қурбон ҳайит – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.
Байрам куни тонг саҳардан мусулмонлар таҳорат қилиб, тоза кийим кийишади. Кейин масжидга бориб намоз ўқишади. Намоздан сўнг қурбонлик қилинади ва байрам дастурхони ёзилади. Қурбонликдан барча қўшниларга, камбағал ва ночорларга тарқатилади.
Қурбон ҳайити кунларида барча мусулмонлар бир-бирларини муборакбод этадилар. Қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудратли таниш-билишлар ҳам худди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шавқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.