Францияда 17 ёшли ўсмирнинг ўлимидан сўнг тартибсизликлар бошланди

Намойишчилар баррикадалар, машиналар, ахлат қутиларига ўт қўйди ва салют отди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Франциянинг Нантер шаҳри ва Парижнинг айрим туманларида полиция ходими томонидан 17 ёшли ўсмирнинг ўлдирилишидан сўнг тартибсизликлар бошланди.
Ўлимидан олдин марҳум ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатган, деб ёзади ОАВ. Полиция офицери ҳибсга олинган ва уни беихтиёр одам ўлдиришда айблаш кутилмоқда.
Намойишчилар хавфсизлик кучларига қарата баррикадалар, машиналар, ахлат қутиларига ўт қўйди ва салют отди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб берди.
Ҳудудга қўшимча полиция кучлари юборилган. Камида тўққиз ҳибсга олинган ва бир намойишчи яралангани хабар қилинган.