Украина энди суверен давлат эмас – Венгрия бош вазири

Венгрия бош вазирининг сўзларига кўра, тинчликка эришиш АҚШга боғлиқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Украина энди суверен давлат эмас, тинчликка эришиш эса АҚШ хоҳишига боғлиқ. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан “Bild” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Украина энди суверен давлат эмас. Унинг пули ва қурол-яроғи йўқ. У фақат ёрдам туфайли жанг қилиши мумкин. АҚШ қачон тинчлик бўлишини ҳал қилади”, - деди Орбан.
“Воқелик шундайки, Украина ва Ғарб ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятсизликка учради. <...> Мен ўйлайманки, украинлар фронтнинг олдинги чизиқларида жанг қилишмоқда, биз эса уларни молиявий жиҳатдан, ахборот ва воситалар билан таъминламоқдамиз, улар эса Россияга қарши жангда ғалаба қозонишлари мумкин – бу вазиятни нотўғри тушуниш. Бунинг имкони йўқ”, - деб ҳисоблайди Венгрия бош вазири.
Шу билан бирга Орбан агар можаро бошланган пайтда тўлақонли музокаралар ўтказилганда, кўплаб қурбонлар бўлишининг олдини олган бўлиш мумкинлигини таъкидлади.
Аввалроқ Виктор Орбан Украинадаги можаро Украинани АҚШ ва Европа таъминлашдан тўхтатиши биланоқ якунланиши, аслида, Украина молиявий жиҳатдан мавжуд бўлмаган мамлакат эканини айтган эди.