https://sputniknews.uz/20230414/orban-ukrainani-moliyaviy-jihatdan-mavjud-bolmagan-mamlakat-deb-atadi-33928904.html
Орбан Украинани молиявий жиҳатдан мавжуд бўлмаган мамлакат деб атади
Орбан Украинани молиявий жиҳатдан мавжуд бўлмаган мамлакат деб атади
Sputnik Ўзбекистон
Аслида, Украина молиявий жиҳатдан – мавжуд бўлмаган мамлакат. Иқтисодий кўрсаткичларнинг қулаши улкан, бу уруш туфайли мутлақо тушунарли. Равшанки, Украина ўзини ўзи молиялаштира олмайди”, - деди Орбан “Kossuth” радиоси эфирида.
2023-04-14T13:42+0500
2023-04-14T13:42+0500
2023-04-14T13:42+0500
дунёда
виктор орбан
украина
ақш
европа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33928690_0:0:3071:1727_1920x0_80_0_0_2273c72f78abfa3e41ab8142ecd1e475.jpg
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Украинадаги можаро Украинани АҚШ ва Европа таъминлашдан тўхтатиши биланоқ якунланади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.Венгрия бош вазирининг сўзларига кўра, савол Ғарб Украина таъминлаши ёки таъминламаслигида.“Америка ва Европа бу саволга “йўқ” деб жавоб берган пайтда эса уруш тугайди”, - дея ишонч билдирди Орбан.Сиёсатчи Европа Украинани таъминлаш учун ўн миллиардлаб доллар сарфламоқда: Украина пенсияларини тўлаяпти, давлат идоралари, соғлиқни сақлаш, таълимга пул ажратяпти.“Бу йирик сумма, Европа иқтисодиётига етишмаётган бир неча ўн миллиард евро. Ва маълумки, бу чексиз давом эта олмайди”, - дея қўшимча қилди Венгрия етакчиси.Венгрия Украинадаги можаронинг бошидан буён Россия энергия ресурсларига қарши санкциялар ва Киев режимига ҳарбий ёрдам кўрсатилишига қарши чиқиб келади. Хусусан, у ўз ҳудудидан Украина Қуролли кучлари учун қурол-яроғ етказиб беришни тақиқлаган, чунки бу Карпатортида яшаётган этник венгерлар хавфсизлигини таҳдид остига қўяди. Қолаверса, Будапешт Киевни венгер озчилигига зулм ўтказишда айблайди ва бунга Украинанинг таълим тўғрисидаги қонунини далил қилиб келтиради.
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0e/33928690_0:0:2606:1955_1920x0_80_0_0_153984365d96c0bdba2eb5ba94aeef4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
виктор орбан венгрия украина можароси россия ақш европа
виктор орбан венгрия украина можароси россия ақш европа
Орбан Украинани молиявий жиҳатдан мавжуд бўлмаган мамлакат деб атади
Венгрия бош вазирининг сўзларига кўра, агар Ғарб Украинани таъминлашни тўхтатса, можаро барҳам топади.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Украинадаги можаро Украинани АҚШ ва Европа таъминлашдан тўхтатиши биланоқ якунланади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
“Аслида, Украина молиявий жиҳатдан – мавжуд бўлмаган мамлакат. Иқтисодий кўрсаткичларнинг қулаши улкан, бу уруш туфайли мутлақо тушунарли. Равшанки, Украина ўзини ўзи молиялаштира олмайди”, - деди Орбан “
Kossuth” радиоси эфирида. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Венгрия бош вазирининг сўзларига кўра, савол Ғарб Украина таъминлаши ёки таъминламаслигида.
“Америка ва Европа бу саволга “йўқ” деб жавоб берган пайтда эса уруш тугайди”, - дея ишонч билдирди Орбан.
Сиёсатчи Европа Украинани таъминлаш учун ўн миллиардлаб доллар сарфламоқда: Украина пенсияларини тўлаяпти, давлат идоралари, соғлиқни сақлаш, таълимга пул ажратяпти.
“Бу йирик сумма, Европа иқтисодиётига етишмаётган бир неча ўн миллиард евро. Ва маълумки, бу чексиз давом эта олмайди”, - дея қўшимча қилди Венгрия етакчиси.
Венгрия Украинадаги можаронинг бошидан буён Россия энергия ресурсларига қарши санкциялар ва Киев режимига ҳарбий ёрдам кўрсатилишига қарши чиқиб келади. Хусусан, у ўз ҳудудидан Украина Қуролли кучлари учун қурол-яроғ етказиб беришни тақиқлаган, чунки бу Карпатортида яшаётган этник венгерлар хавфсизлигини таҳдид остига қўяди. Қолаверса, Будапешт Киевни венгер озчилигига зулм ўтказишда айблайди ва бунга Украинанинг таълим тўғрисидаги қонунини далил қилиб келтиради.