Ҳудудларда қўй нархи қанча

Sputnik Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон ҳудудларида бир бош қўй неча пул бўлганини аниқлади.
Sputnik
Диний ва миллий байрамлардан бири бўлган Қурбон ҳайити байрами яқинлашди. Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ўзига тўқ, зарурий эҳтиёжларидан қиймати кумуш нисоби миқдорига етадиган ошиқча мулкка эга бўлган ҳар бир мусулмонга қурбонлик сўйиш вожиб ибодатлардан ҳисобланади.
Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар қўй, эчки, қорамол, туялар ҳисобланади. Шу боис шу кунларда қўйларнинг бозори чаққон.
Sputnik аниқлаган маълумотларга кўра, ҳудудларда бир бош қўй нархи 2,5 миллион сўмдан 3,2 миллион сўмгача. Байрам арафасида энг қиммат қўй Тошкент шаҳри (3 миллион сўм) ва Фарғона вилоятида (3-3,2 миллион сўм) сотилмоқда. Энг арзон қўйни Наманган ва Бухоро вилоятларидаги бозорлардан топиш мумкин.
Батафсил Sputnik инфографикасида.
Турли давлатларда қўй нархи қандай?