ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. 26 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқитувчилари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили 56 календарь куни этиб белгиланди.
Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутатлар “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллашган эди. Ҳужжат ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланган.