Педагогларга 56 кун йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил берилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишДети на уроке математики в средней школе № 89, участвующей в информационно-образовательном проекте "Виртуальная школа".
Дети на уроке математики в средней школе № 89, участвующей в информационно-образовательном проекте Виртуальная школа. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2023
Oбуна бўлиш
Депутатлар “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишди.
ТОШКЕНТ,4 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси билан таълим ташкилотлари педагог ходимларининг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлишини кафолатлаш мақсадида шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш, илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходимни бириктириш назарда тутиляпти.
Шу билан бирга, давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтиши, педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланиши акс этмоқда.
Қолаверса, эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил бериш белгиланмоқда.
Муҳокамалар давомида депутатлар бу қонуннинг бугунги кундаги зарурати ва аҳамиятини эътиборга олиб, уни янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш, маромига етказиш бўйича бир қатор таклифлар берди.
Ушбу ҳужжат ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
Якунда депутатлар бу қонун лойиҳасини қабул қилишди.
Янгиликлар лентаси
0