ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Қурбон ҳайитини нишонлаш кунлари пойтахт бозорлари одатдаги тартибда ишлайди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Пойтахтдаги деҳқон бозорлари ушбу узоқ дам олиш кунларида одатдагидек ишлайди”, — деди ҳокимлик Sputnik мухбирига.
Бундан ташқари, “Ипподром” кийим-кечак бозори ҳам, одатдагидек, душанба кунидан ташқари ишлайди.
Эртага, 28 июнь куни, Ўрикзор бозори ишламайди, Қурбон ҳайитини нишонлашнинг қолган кунларида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади. Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади.