Украина Донецкдаги масжидни ўққа тутди

Донецкдаги масжидга ҳужум эрта тонгда амалга оширилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Донецкдаги масжидни ўққа тутди. Бинога катта зарар етказилган, қурбонлар йўқ, хабар берди ДХР ҳарбий вазирликдаги манба РИА Новости агентлигига.
“Донецкдаги масжидга ҳужум, тахминан 155 миллиметрли калибр ёрдамида эрта тонгда амалга оширилди, қурбонлар йўқ”, — маълум қилди манба.
Қурбон ҳайити байрами (туркий тилда) ёки Ид аль-Адха (араб тилида) мусулмонларнинг асосий байрамларидан биридир. Бу йил байрам 28 июндан бошланади ва 3 кун давом этади.