Ташқи ишлар вазири Гулистонда ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди

Шунингдек, Саидов Сирдарёда бир қатор мактаб ўқитувчилари ва директорлари билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида маълум қилди.
“Бугун Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми ўз ишини бошлади. Икки мамлакатнинг 130 дан ортиқ компаниясининг 300 дан зиёд вакиллари бизнес имкониятларни ўрганмоқда. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ҳар йили 20-30 фоизга ортиб бормоқда. Мазкур форум янада сезиларли натижалар беришига ишончимиз комил”, - деб ёзиб қолдирган Саидов кеча, 25 июнь куни.
Шунингдек, Саидов Сирдарёда бир қатор мактаб ўқитувчилари ва директорлари билан учрашди. Уларга муҳим ўқув қуроллари – ноутбуклар, принтерлар, электрон доскалар ва бошқа жиҳозлар топширилди.