https://sputniknews.uz/20230626/tashqi-ishlar-vaziri-guliston-ozbekiston-xitoy-biznes-forumi-36293361.html
Ташқи ишлар вазири Гулистонда ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди
Ташқи ишлар вазири Гулистонда ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, Саидов Сирдарёда бир қатор мактаб ўқитувчилари ва директорлари билан учрашди.
2023-06-26T09:35+0500
2023-06-26T09:35+0500
2023-06-26T11:02+0500
жамият
ўзбекистон
сирдарё
хитой
бизнес
форум
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1a/36293514_0:211:1038:795_1920x0_80_0_0_547e260afdb0038cd5fe1b9382d015f3.jpg
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида маълум қилди.Шунингдек, Саидов Сирдарёда бир қатор мактаб ўқитувчилари ва директорлари билан учрашди. Уларга муҳим ўқув қуроллари – ноутбуклар, принтерлар, электрон доскалар ва бошқа жиҳозлар топширилди.
ўзбекистон
сирдарё
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/1a/36293514_0:156:843:788_1920x0_80_0_0_6b8c28598eec0e245647b5484039656a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ташқи ишлар вазири гулистон ўзбекистон-хитой бизнес форуми
ташқи ишлар вазири гулистон ўзбекистон-хитой бизнес форуми
Ташқи ишлар вазири Гулистонда ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди
09:35 26.06.2023 (янгиланди: 11:02 26.06.2023) Шунингдек, Саидов Сирдарёда бир қатор мактаб ўқитувчилари ва директорлари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида
маълум қилди.
“Бугун Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми ўз ишини бошлади. Икки мамлакатнинг 130 дан ортиқ компаниясининг 300 дан зиёд вакиллари бизнес имкониятларни ўрганмоқда. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми ҳар йили 20-30 фоизга ортиб бормоқда. Мазкур форум янада сезиларли натижалар беришига ишончимиз комил”, - деб ёзиб қолдирган Саидов кеча, 25 июнь куни.
Шунингдек, Саидов Сирдарёда бир қатор мактаб ўқитувчилари ва директорлари билан учрашди. Уларга муҳим ўқув қуроллари – ноутбуклар, принтерлар, электрон доскалар ва бошқа жиҳозлар топширилди.