Қибрайда ариқда оқиб кетаётган қизчани қутқариб қолган йигит тақдирланди

Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги 18 ёшли йигитни кўрсатган қаҳрамонлиги учун тақдирлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik Ижтимоий тармоқларда ариқда номаълум гўдакнинг оқиб кетаётгани ва уни бир йигит қутқариб қолгани акс этган видеолар тарқалди. Болани қутқариб қолган 18 ёшли Тожибоев Юсуфбек Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ноутбук билан тақдирланди, дея хабар бермоқда Қибрай туман ҳокимлиги.
Юсуфбек 18 июнь куни тахминан соат 19:05 да Тошкент вилояти Қибрай тумани Хўжақўрғон маҳалласидан оқиб ўтувчи Оқтепа каналининг қўшилувчи зағариқда беҳуш ҳолда оқиб кетаётган қизалоқни чиқариб олади. Унга ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатади.
Маълумотларга кўра, 2 ёшли Абдуллаева Муслиманинг соғлиғи яхши ва айни пайтда тиббиёт ходимлари назоратида.
Қибрай тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими масъуллари йигитга бўлим томонидан ташаккурнома ва совғаларини топширди.
Самарқандда 4-қаватдан тушиб кетган қизчани қутқариб қолган йигитлар тақдирланди