ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ғарб ҳарбий техникаси Россия қуролларининг самарадорлиги туфайли Украина Қуролли кучларини мағлубиятдан қутқара олмайди, деб ёзади "Atlantic" шарҳловчиси Филлипс Пейсон О’Брайен.
"Руслар каттароқ ҳарбий-ҳаво кучларига эга ва уларнинг самолётлари технологик жиҳатдан украиналиклардан устун. Россия ҳам разведка маълумотларини йиғиш учун ҳам, Украина кучларига қарши тўғридан-тўғри ҳаракат қилиш учун ҳам кўп сонли дронлардан фойдаланиши мумкин. Россиянинг Ка-52 каби вертолётлари Украина зирҳли техникасини йўқ қилишда ўзини яхши кўрсатди", деди у.
Бундан ташқари, Россия армиясида кўплаб артиллерия ва ракета отиш мосламалари, шунингдек, танкка қарши самарали тизимлар мавжуд, деб қўшимча қилди журналист.
Киевга Ғарбнинг замонавий техникаси етказилганлигига қарамай, “Leopard” танклари ва “Bradley” жанговар машиналари йўқ қилинди.