Хитой портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди

Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ маълум қилди.
“Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, таркибида маиший техника юклари (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Эроннинг Бандер-Аббас портига олиб келинади. Кейин Бандер-Аббас портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.
Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди
39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандер-Аббас портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган.
Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, бугун, 25 июнь куни Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.