https://sputniknews.uz/20230625/xitoy-porti-ozbekiston-eron-konteyner-poezdi-36286252.html
Хитой портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди
Хитой портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
2023-06-25T14:10+0500
2023-06-25T14:10+0500
2023-06-25T14:12+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
эрон
поезд қатнови
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/12/21404143_163:216:3039:1834_1920x0_80_0_0_092a094b6ccf083507eb9f1f7b9ea202.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ маълум қилди.Таъкидланишича, таркибида маиший техника юклари (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Эроннинг Бандер-Аббас портига олиб келинади. Кейин Бандер-Аббас портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандер-Аббас портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган.Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, бугун, 25 июнь куни Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.
ўзбекистон
хитой
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/12/21404143_453:28:2950:1901_1920x0_80_0_0_6c233cecc55a285611c9c21af138f33a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой ўзбекистон эрон контейнер поезди
хитой ўзбекистон эрон контейнер поезди
Хитой портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди
14:10 25.06.2023 (янгиланди: 14:12 25.06.2023) Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ
маълум қилди. “Хитойнинг Сиямен портидан Сергели станциясига Эрон орқали биринчи контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, таркибида маиший техника юклари (музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плиталари) бўлган контейнерлар Хитойдан денгиз орқали Эроннинг Бандер-Аббас портига олиб келинади. Кейин Бандер-Аббас портида темир йўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.
39 та 40 футлик контейнерлардан ташкил топган блок поезди Бандер-Аббас портидан Сергели станциясигача 14 кунда етиб келиши белгиланган.
Ҳозирда контейнер поезди Ўзбекистон ҳудудига ўтган бўлиб, бугун, 25 июнь куни Тошкент шаҳрига етиб келиши режалаштирилган.