ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бугун Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бугун Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Тошкент ботаника боғида "Ёшлар куни" муносабати билан “Табиат билан уйғунликда” шиори остида тадбир бўлиб ўтади.
Тадбир давомида Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабининг “EcoUnion” жамоаси вакиллари томонидан қоғозни қайта ишлаш, иккиламчи материаллардан тўқиш, акрил краскаларда шоппер устида расм чизиш каби машғулотлар ўтказилади.
Шунингдек, тадбирда ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади.
Қолаверса, экоблогерлар, экофаоллар, ёшлар вакиллари иштирокида мастер-класслар, ёшларда ҳайвонларга меҳр уйғотишга қаратилган чиқишлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида самарали фаолият олиб бораётган ёшларни тақдирлаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари ўртасида экологияга оид савол-жавоблар викторинаси ҳам ўтказилади ва ғолиблар тақдирланади.
Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларда табиатга меҳр уйғотиш, уларда экологик маданиятни юксалтириш ҳамда интеллектуал, ижодий салоҳиятини камол топтиришдир.
Дастур соат 10:00да бошланади. Тадбирнинг асосий қисми ва кўргазма эса соат 16:00да бошланади.