https://sputniknews.uz/20230624/toshkent-botanika-bogi-yosh-olimlar-ekologik-innovatsion-loyihalar-36263760.html
Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалари тақдим этилади
Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалари тақдим этилади
Sputnik Ўзбекистон
Тадбирда қоғозни қайта ишлаш, иккиламчи материаллардан тўқиш, акрил краскаларда шоппер устида расм чизиш каби машғулотлар ўтказилади.
2023-06-24T07:29+0500
2023-06-24T07:29+0500
2023-06-24T07:29+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
ёшлар
олимлар
лойиҳа
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
давлат экология қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/18/36263832_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8b0a9fa9169268443f5d3bb41964eefe.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бугун Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бугун Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Тошкент ботаника боғида "Ёшлар куни" муносабати билан “Табиат билан уйғунликда” шиори остида тадбир бўлиб ўтади.Тадбир давомида Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабининг “EcoUnion” жамоаси вакиллари томонидан қоғозни қайта ишлаш, иккиламчи материаллардан тўқиш, акрил краскаларда шоппер устида расм чизиш каби машғулотлар ўтказилади.Шунингдек, тадбирда ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади.Қолаверса, экоблогерлар, экофаоллар, ёшлар вакиллари иштирокида мастер-класслар, ёшларда ҳайвонларга меҳр уйғотишга қаратилган чиқишлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида самарали фаолият олиб бораётган ёшларни тақдирлаш режалаштирилган.Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари ўртасида экологияга оид савол-жавоблар викторинаси ҳам ўтказилади ва ғолиблар тақдирланади.Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларда табиатга меҳр уйғотиш, уларда экологик маданиятни юксалтириш ҳамда интеллектуал, ижодий салоҳиятини камол топтиришдир.Дастур соат 10:00да бошланади. Тадбирнинг асосий қисми ва кўргазма эса соат 16:00да бошланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/18/36263832_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_99b393605e7a672814c73d10f5b911aa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент тошкент ботаника боғи ёш олимлар инновацион лойиҳалар экология
тошкент тошкент ботаника боғи ёш олимлар инновацион лойиҳалар экология
Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалари тақдим этилади
Тадбирда қоғозни қайта ишлаш, иккиламчи материаллардан тўқиш, акрил краскаларда шоппер устида расм чизиш каби машғулотлар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бугун Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Бугун Тошкент ботаника боғида ёш олимларнинг экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Тошкент ботаника боғида "Ёшлар куни" муносабати билан “Табиат билан уйғунликда” шиори остида тадбир бўлиб ўтади.
Тадбир давомида Муҳаммад ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабининг “EcoUnion” жамоаси вакиллари томонидан қоғозни қайта ишлаш, иккиламчи материаллардан тўқиш, акрил краскаларда шоппер устида расм чизиш каби машғулотлар ўтказилади.
Шунингдек, тадбирда ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилган экологик инновацион лойиҳалар кўргазмаси тақдим этилади.
Қолаверса, экоблогерлар, экофаоллар, ёшлар вакиллари иштирокида мастер-класслар, ёшларда ҳайвонларга меҳр уйғотишга қаратилган чиқишлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида самарали фаолият олиб бораётган ёшларни тақдирлаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари ўртасида экологияга оид савол-жавоблар викторинаси ҳам ўтказилади ва ғолиблар тақдирланади.
Тадбирни ўтказишдан мақсад ёшларда табиатга меҳр уйғотиш, уларда экологик маданиятни юксалтириш ҳамда интеллектуал, ижодий салоҳиятини камол топтиришдир.
Дастур соат 10:00да бошланади. Тадбирнинг асосий қисми ва кўргазма эса соат 16:00да бошланади.