ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. “Қурбон ҳайити” байрами нишонланиши муносабати билан, 28 июнь куни автобус йўналишларининг фаолияти соат 4:00 дан бошлаб йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги 151 та автобус йўналишига жами 1060 та автобус ишга чиқарилади. Автобуслар ўз фаолиятини соат 4:00 дан бошлайди.
Бундан ташқари, “Қурбон ҳайити” намози ўқилиши муносабати билан, масжидларга келиб кетишда пойтах аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, Тошкентдаги 100 га яқин масжидларга соат 03:00 дан, соат 05:00 гача бўлган вақт мобайнида вақтинчалик 60 та махсус автобус йўналишлари ташкил этилди. Ушбу йўналишларга 160 дона автобус чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланади. Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олишади.