ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Владимир Путин Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь раҳбарлари билан телефон орқали музокаралар ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости президент матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
"Президент вазият ҳақида суҳбатдошларини хабардор қилди”, — деди Песков журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) "Вагнер" Хусусий ҳарбий компания (ХҲК) раҳбарига қарши исёнга даъват туфайли жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди. Департаментнинг таъкидлашича, гуруҳ асосчиси номидан тарқатилган барча баёнотлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Бугун Россия етакчиси томонидан йўллаган мурожаатда "ҳозирги вазиятда Россия хиёнатга дуч келди, ҳаддан ташқари амбиция ва шахсий манфаатлар хиёнатга олиб келди", дея қайд этилди.