“UzAirways” Тошкентдан тўртта шаҳарга қўшимча рейсларни амалга оширади

27, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Тошкентдан Урганч, Нукус, Термиз ва Бухорога қўшимча рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
27 июнь куни Тошкент-Урганч-Тошкент, Тошкент-Нукус-Тошкент, Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишларида қўшимча парвозлар амалга оширилади.
28 июнь куни Тошкент-Термиз-Тошкент, 30 июнь куни эса Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 2 июль куни Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади.
“UzAirways” Қурбон ҳайити муносабати билан чегирма эълон қилди