ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Херсон вилоятининг Геническ шаҳри марказига Украина Қуролли кучлари ракета билан зарба бериши оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Бир қаватли турар жой биноси жиддий вайрон бўлган. Ҳодиса жойида ҳалок бўлган икки кишининг жасади бор. Тегишли хизмат ходимлари иш олиб боришмоқда.
Аввалроқ Херсон вилояти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Владимир Сальдо Украина Геническ ва Скадовскка тўртта “Storm Shadow” ракетаси билан зарба берганини тахмин қилганди.