Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҳарбийлари Геническ марказига ракета билан зарба берди: икки киши қурбон бўлди

Oбуна бўлиш
Украина ҳарбийлари Херсондаги шаҳарга “Storm Shadow” ракетаси билан зарба бергани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Херсон вилоятининг Геническ шаҳри марказига Украина Қуролли кучлари ракета билан зарба бериши оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Бир қаватли турар жой биноси жиддий вайрон бўлган. Ҳодиса жойида ҳалок бўлган икки кишининг жасади бор. Тегишли хизмат ходимлари иш олиб боришмоқда.
Аввалроқ Херсон вилояти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Владимир Сальдо Украина Геническ ва Скадовскка тўртта “Storm Shadow” ракетаси билан зарба берганини тахмин қилганди.
Янгиликлар лентаси
0