ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентнинг қатор туманларидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Олмазор тумани: "Тараққиёт", "Эски шаҳар", "Ачаобод", "Намуна", "Қичқириқ", "Г. Азамов", "Олтинсой" ва "Чимбой" МФЙларининг айрим кўчаларида 22 июнь соат 24:00 дан эртага соат 07:00 гача;
Бектемир тумани: "Ийк ота" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Чилонзор тумани: "Қозиробод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яккасарой тумани: "Муҳандислар" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Сергели тумани: "Жалойир" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Айтилишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг айрим туманларида июль ва август ойларида иссиқ сув ўчирилади. Бу даврда "Тошкент иссиқлик маркази" МЧЖ томонидан 7 та иссиқлик марказларида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.