ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина қўшинларининг ракеталарини сақлаш жойларига зарба берди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
"Бугун тунда Россия Қуролли кучлари Украина Қуролли кучларининг ракета қуроллари, шу жумладан, чет элда ишлаб чиқарилган қуроллар сақланадиган майдонларга узоқ масофали ҳаводан учириладиган юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба берди", — дейилган вазирлик хабарида.
Барча белгиланган объектларга зарба берилди.
Шунингдек, 5 та HIMARS снарядлари ва JDAM бошқариладиган бомбалар, 11 та дрон ва тўртта “Точка-У” тактик ракеталари ҳаво ҳужумидан мудофаа воситасида йўқ қилингани ҳақида ҳам маълум қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён ҳаммаси бўлиб 444 та Украина ҳарбий самолёти, 240 та вертолёт, 4751 та дрон, 426 та зенит-ракета тизими, 10 297 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1 129 та ракета тизимларига эга жанговар машина, 5 204 та артиллерия ва миномет, 11 126 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинган.