Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари Украина ҚКнинг хорижий ракеталар сақланадиган жойларга зарба берди

© Sputnik / Евгений БиятовМногоцелевой истребитель МиГ-31 с гиперзвуковой ракетой "Кинжал"
Многоцелевой истребитель МиГ-31 с гиперзвуковой ракетой Кинжал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли rучлари Украина ҚКнинг ракета қуроллари сақланадиган жойларга аниқ бошқариладиган ракеталар билан зарба берди.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина қўшинларининг ракеталарини сақлаш жойларига зарба берди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.

"Бугун тунда Россия Қуролли кучлари Украина Қуролли кучларининг ракета қуроллари, шу жумладан, чет элда ишлаб чиқарилган қуроллар сақланадиган майдонларга узоқ масофали ҳаводан учириладиган юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба берди", — дейилган вазирлик хабарида.

Барча белгиланган объектларга зарба берилди.
Шунингдек, 5 та HIMARS снарядлари ва JDAM бошқариладиган бомбалар, 11 та дрон ва тўртта “Точка-У” тактик ракеталари ҳаво ҳужумидан мудофаа воситасида йўқ қилингани ҳақида ҳам маълум қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён ҳаммаси бўлиб 444 та Украина ҳарбий самолёти, 240 та вертолёт, 4751 та дрон, 426 та зенит-ракета тизими, 10 297 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1 129 та ракета тизимларига эга жанговар машина, 5 204 та артиллерия ва миномет, 11 126 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинган.
Янгиликлар лентаси
0