ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматовга уй совға қилинди, дея хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Тошкентда ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой 1-14 май кунлари ўтказилган жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.