ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Украина Қуролли кучлари (УҚК) жанговар ҳаракатларнинг сўнгги 16 куни ичида сезиларли йўқотишларга дуч келди, ҳозир душман қўшинларни қайта гуруҳлаш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
“Сўнгги 16 кун ичида фаол жанговар ҳаракатларни ўтказгандан кейин, сезиларли йўқотишларга дучор бўлиб, душман фаолликни пасайтирди, ҳозир қайта гуруҳлаш билан шуғулланмоқда”, - деди Шойгу Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари иштирокидаги йиғилишда.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси 4 июндан буён муваффақиятсиз ҳужум қилишга уринаётганини хабар қилган эди. Ҳужум вақтида украинлар катта йўқотишларга дуч келишмоқда. Россия президенти Владимир Путин стратегик захираларни жалб қилишга қарамай, Украина ҳарбийлари муваффақиятсиз қарши ҳужум қилишга уринаётганини қайд этган.